ЭФЕМЕРОИДЛАР

ЭФЕМЕРОИДЛАРкўп йиллик ўсимликлар гуруҳи. Йиллик вегетация даври қисқа. Ер остки органлари (туганаги, пиёзбоши) бир неча йил, ер устки органлари бир неча ҳафта яшайди. Эфемероидлар баҳорда гуллаб, мева қилади, уруғлари пишиб тўкилади, туганаклари, пиёзбошлари ёки иддизпояси ер остида сақланиб, ер устки қисмлари қурийди.

Эфемероидлар уруғлари орқали ва вегетатив йўл билан кўпаяди. Улар ер ости органларига қараб туганаклилар (бурмақора, ит кучала ва бошқалар), пиёзбошлилар (лола, бойчечак) ва илдизпоялилар (ранг, илақ)га ажратилади. Эфемероидлар — қоракўл қўйларининг асосий озиғи. Эфемероидлар орасида гуллайдиган ўтлар (лола, заъфар, гулсапсар), доривор гиёҳлар (пиёзлар) ва заҳарли кўкатлар (кучалалар) бор. Э. ни икки гуруҳ (қурғоқчил ҳудудлар Эфемероидлари ва ўрмонли ҳудудлар Эфемероидлари)га ажратилади.

Loading...