ЭФФУЗИЯ

ЭФФУЗИЯ (лот. епхшо — қуйилиш, ёйилиш) — лава (магма)нинг ер юзига қуйилиб чиқиш жараёни. Унинг совиши мобайнида лава оқимлари ва лава қопламлари кўринишида ётган эффузив тоғ жинслари ҳосил бўлади. Эффузия вулкан ҳаракати кўриниши шаклларидан бири ҳисобланади. Нордон ва қайишқоқ лава баъзан ёйилиб кетмасдан отилиб чиқиб, вулканли гумбаз ҳосил қилади.