ЭФИР (юн.) — юнон афсонасига кўра, Олимп тоғи чўққиси етган ва олимп худолари макони ҳисобланган энг юқори енгил ва шаффоф ҳаво қатлами. Юнон шоири Гесиоднинг «Теогония» асари бўйича Эфир гўё Эреб (ер ости Зулмати) ва Никта (Тун) нинг оқибати; бошқа ривоятга қўра, Эфирнинг Гемера (Кун) билан бирлашишидан Ер, Ҳаво, Денгиз, Океан ва Тартар (ер қаъри) пайдо бўлади.
Қад. тасаввурга кўра, Эфир (олам эфири, ёруғлик эфири) ҳамма нарсага ва ҳамма ерга «кира олувчи» нозик муҳит. Ер, сув, ҳаво ва олов билан бирга Эфир мавжудот элементларидан бири (Аристотель) — «квинтэссенция» (лот. ^шпга е§$епНа — бешинчи моҳият). Қадимда бу муҳитга ёруғлик ва умуман электромагнит ўзаро таъсирини тарқатиш воситаси деб қаралган. А. Эйнштейн яратган нисбийлик назариясига кўра, Эфир йўқ нарса ҳисобланади.
Ҳоз. фан нуқтаи назаридан физик вакуум оддий моддий муҳитнинг баъзи хоссаларига эга. Бироқ, уни Эфир билан чалкаштириб юбормаслик керак, чунки, мас, электромагнит майдон махсус элтувчи муҳитга муҳтож бўлмаган мустақил физик объект ҳисобланади.