ЭГАЛИК ҲУҚУҚИ

ЭГАЛИК ҲУҚУҚИмулк ҳуқуқига тегишли тушунча; мулкни қўлда (яъни, мулкнинг бевосита мулкдорни ўзида бўлиши) ёки бирон жойда (мас, банкда, ломбардда) сақлаб туриш билан изоҳланади. Мулкдорлик, мулк ҳуқуқи мулкка эгалик қилиш ҳуқуқидан бошланади. Бундай ҳуқуқ, аввало, мулкдорга тегишли бўлади. Аммо мулкни эгаллаш ҳуқуқи қонун ёки шартномага асосан бошқа шахсда ҳам бўлиши мумкин. Мас, мулк шартнома бўйича ижарага қўйилишида, вақтинча текин фойдаланиш учун топширилишида, гаровга қўйилишида ёки маъмурий далолатномаларга биноан вақтинча сақлаш учун бирон ташкилот ёки фуқарога ўтказилишида мулкка Эгалик ҳуқуқи мулк эгаси ҳисобланмаган шахсда бўлади.

Prev Article

ЭВФЕМИЗМ

Next Article

ЭГЕЙ