ЭГАТ — плуг, культиватор ва бошқалар тупроққа ишлов бериш қуроллари воситасида очилган тўғри, узун ариқча; жўякнинг бир тури. Эгат экинларни бир текисда ва қондириб суғориш учун очилади. Суғориладиган деҳқончилик р-нларида айрим экинларни (мас, ғўза) экиш Эгат очиш билан бир вақтда олиб борилади. Эгат ҳаддан ташқари нам жойларда ортиқча сувни далалардан чиқариб юбориш учун ҳам хизмат қилади. Пуштаси турли кенгликдаги Эгатлар, асосан, текис ерларда ғўза, картошка, маккажўхори, каноп, сабзавотлар ва бошқалар қаторлаб экиладиган экинлар учун чуқ. 20—25 см, узунлиги пайкал нишабига қараб олинади.