ЭҲРОМ

ЭҲРОМ — кенг маънода ибодатгоҳ биноси; Миср меъморлигида тўғри пирамида (баъзан зинапоя ёки минорасимон) шаклидаги монументал иншоот; асосан қадимий дунёга хос бўлган. қадимий Миср фиръавнларининг мақбаралари (тахм. мил. ав. 2800 — 1700) Эҳром деб аталган (қ. Гиза). Миср Эҳром ларининг энг йириги — Гизадаги Хеопс Э. идир (бал. 146,6 м, мил. ав. 28-аср), Э. типидаги иншоотлар Марказий ва Жанубий Америка (мил. 1-минг йиллик)да ҳам бунёд этилган, қадимий Рим ва Европа санъатида Эҳром каби мемориал иншоот турлари (ибодатхоналарнинг пойдевори ва бошқалар)да қўлланилган.