ЭЖЕКТОР

ЭЖЕКТОР (франц. — отмоқ, чиқариб ташламоқ) — газ ёки суюқликларни сўриш (тортиш) да ишлатиладиган аппарат. Иши бошқа газ ва суюқликларнинг кинетик энергиясидан фойдаланишга асосланган. Унда катга тезликда ҳаракатланаётган муҳит (газ ёки суюқлик)нинг кинетик энергияси иккинчи муҳитга ўтади. Газ ва суюқликларни ҳайдаб берадиган кўп машиналар (мас, оқим насослари, вакуум насослари)нинг ишлаши Эжектор принципига асосланган. Эжектор учиш аппаратларининг ёнилғи ва мой бериш ҳамда гидраачика тизимида, совитиш машиналари, пайвандлаш горелкалари, кондиционерлар, вентиляция қурилмалари ва бошқаларда ишлатилади. Суюқ ёқилғили ракета двигателининг ёниш камерасига ёнилғи беришда ҳам Эжектордан фойдаланилади. Эжектор кимё ва нефтни қайта ишлаш саноатида аралаштиргич сифатида кенг қўлланади.

Prev Article

ЭДУАРД

Next Article

ЭЙЛЕР