ЭКЛИПТИКА

ЭКЛИПТИКА (юн. — тутилиш) — Қуёшнинг осмон гумбазидаги кўринма йиллик ҳаракат йўли. Бу ҳаракат катта айлана бўйлаб содир бўлиб, осмон гумбазининг суткали ҳаракатига қарамақарши йўналган ва тезлиги суткасига 59’8» га тенг. Қуёшнинг йиллик кўринма ҳаракати Ернинг Қуёш атрофидаги ҳақиқий ҳаракати натижасида келиб чиқади. Ернинг орбита текислиги Эклиптика текислигидан иборат. Эклиптика текислигининг экватор текислигига ўртача оғмалиги е=23°27’08»,26. Э. ва экватор бир-бири билан икки нуқтада — баҳорги тенг кунлик ва кузги тенг кунлик нуқталарида кесишади. Эклиптика зодиақдаги 12 та юлдуз туркумидан ўтади. Эклиптика текислиги осмон координаталари системасида асосий текисликлардан бири ҳисобланади.

Loading...