ЭКЛС

ЭКЛС, Экклс Жон Кэрью (1903.27.1, Мельбурн 1997.2.5, Швейцария) — австралиялик физиолог. Мельбурн ун-ти (1925) ва Оксфорддаги Магдален коллежини тугатган (1929), 1927—37 йларда Оксфордда Ч. Шерржгтон раҳбарлигида ишлаган. Сиднейдаги патология институти директори (1937—44). Отаго (Янги Зеландия) унтида физиология проф. (1944—51). Канбер Австралия миллий унтида физиология проф. (1951—66). Чикаго институти ва Нью-Йорк унтида турли лавозимларда фаолият юритган. Илмий фаолияти нерв ҳужайраларидаги электрик жараёнларга оид. Эклс нерв ҳужайраларида қўзғалиш ва тормозланишнинг ион механизмларини ўрганган, бир ҳужайрада ҳосил бўлган нерв импульслари иккинчи ҳужайрага қандай ўтказилишини кўрсатиб берган. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1941 йилдан), Нобель мукофоти лауреати (1963; АЛ. Хожкин ва А. Ф. Хаксли билан ҳамкорликда).

Loading...