ЭКОЛОГИК ОМИЛЛАР — атроф муҳитнинг организмлар фаолиятига ўзига хос таъсир этувчи маълум шароитлари ва элементлари мажмуи. Экологик омиллар 2 катта гуруҳ — абиотик омиллар ва биотик омилларта бўлинади. Экологияда «чекловчи омиллар» тушунчаси ҳам мавжуд, улар таркибига организмлар мавжудлиги ва ривожланишини чекловчи ҳар қандай омилни киритиш мумкин.