ЭКРАН

ЭКРАН (франц. — парда) — 1) тасвирлар тушириш ёки ҳосил қилиш учун мўлжалланган қурилма. Мас, кино Экрани (парда), телевизор Э. и (шиша қурилма) ва бошқалар;

2) турли нурланишларни ютадиган, қайтарадиган ёки инсонни улардан ҳимоя қиладиган қурилма (мас, буг қозони Экрани — сувни иситиш учун иссиқлик нурларини ютади, рентген қурилмасининг Экрани — рентген нурларини кўринувчи нурларга айлантиради ва инсонни уларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади);

3) радиотехника ва электротехника қурилмалари ва бошқаларни фойдасиз ва халақит берувчи ташқи электромагнит майдондан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган тўсиқ. Бундай Экран электр токини яхши ўтказувчи металл (мис, алюминий) дан ясалади. Унда ташқи электромагнит майдон ўзгарувчан ток ҳосил қилади. Бу ток Э. да иккиламчи электрон майдонни вужудга келтиради. Бу майдоннинг амплитудаси ташқи майдон амплитудасига тенг, фазаси эса қарама-қаршидир. Шунинг учун натижавий электромагнит майдоннинг таъсири камаяди. Қурилмаларни бундай Экранлар билан таъминлаш экранлаш деб аталади.

Prev Article

ЭКОНОМЕТРИЯ

Next Article

ЭКСИТОН