ЭКСИТОН

ЭКСИТОН (лот. ехсИо — қўзғатаман) — яримўтказгич ёки диэлектрикларда электронлар тизимининг уйғонган ҳолати, квазизарра (қ. Квазизарралар). Э. тушунчасинифангадастлаб 1931 й. да Я. И. Френкель киритган. Экситон атом, молеқуляр кристалларда айрим молекулалар электрон тизимининг уйғонган ҳолати (Френкель экситони) дан, яримўтказгичларда ўгказувчан зонадаги электрон ва валент зонадаги ковакнинг водородсимон боғланган ҳолати (Ванье — Мотт экситони)дан иборат.

Prev Article

ЭКСГУМАЦИЯ

Next Article

ЭКСЛИБРИС