ЭКСПЕРИМЕНТ

ЭКСПЕРИМЕНТ (лот. ехрептепгшп — тажриба, синаб кўриш) — фанда нарса ва ҳодисаларни сезгипредмет фаолияти билан тадқиқ қилиш, ўрганиш. Кузатишга қараганда юксакроқ билиш усули. Моҳиятэътибори билан тажриба тушунчасини ифодаласада, Эксперимент фанга нисбатан ишлатилади. Эксперимент зарур шартшароит яратишни, турли воситалар билан объектни қайд этишни ёки ҳодисани сунъий равишда юзага келтиришни, тегишли техника ва мосламаларни татбиқ этиш ва ўлчаш ишини ўз ичига олади. Эксперимент билиш объектини такрор ҳосил қилади, фаразларни текширади. Эксперимент инсоннинг объектга моддий таъсир кўрсатишига, воқеликни амалий ўзлаштиришига, билимларни бойитиш ва ривожлантиришга ёрдам беради. Табиий ва техника фанларида Экспериментдан ҳақиқатни билиш ва уни исботлаш воситаси сифатида фойдаланилади. Эксперимент ижтимоий ҳодисаларни, хусусан, ижтимоий фанларни тадқиқ этишда ҳам кенг қўлланилади.

Loading...