ЭКСПЕРТИЗА

ЭКСПЕРТИЗА (лот. тажрибали) — мутахассис ёки мутахассислар гуруҳи томонидан у ёки бу соҳада малакали ечим талаб қилинадиган масалаларни ўрганиш (тиббий Экспертиза, суд экспертизаси, санъат Э. си, бухгалтерия Э. си, экологик Экспертиза ва бошқалар). Экспертизанинг амалий ёки ҳужжат тарзидаги натижаси эксперт (мутахассис)нинг ёки экспертлар гуруҳининг хулосаси ҳисобланади. Экспертнинг фикри мажбурий ҳисобланмасада, унга қўшилмаслик тегишли қарорлар, ажримлар ва ҳукмда асослаб қайд этилиши керак. Агар Экспертиза тўла ёки етарли даражада аниқ эмас деб топилса, қўшимча Э. тайинланиши мумкин.

Loading...