ЭКТОГЕНЕЗ

ЭКТОГЕНЕЗ (экто… ва …генез) 1) биологияда механистик йўналиш. Эктогенез тарафдорлари организмлар ривожланишини фақат ташқи шароитнинг таъсири билан тушунтиришга уринишади. Уларнинг фикрича, ташқи муҳит шароити таъсирининг самараси наслдан наслга ортиб боради ва эволюцион жараённинг муайян йўналишда боришини белгилаб беради. Эктогенез оқими тарафдорлари табиатдаги қандайдир олдиндан белгилаб қўйилган мақсадга мувофиқликни тан олишади. Механоламаркизм — асосий эктогенетик йўналиш ҳисобланади.

2) эмбрионнинг сунъий озиқ муҳитида (организмдан ташқарида) ривожланиши.

Loading...