ЭКВАДОР

ЭКВАДОР, Эквадор Республикаси — Жанубий Американинг шим. ғарбий қисмидаги давлат. Майд. 283,6 минг км2. Аҳолиси 13,447 млн. киши ‘ (2002). Пойтахти — Кито шаҳри Маъмурийжиҳатдан 21 провинция (ргоую1а)га бўлинади.

Давлат тузуми. Эквадор — республика. Амалдаги конституцияси 1998 йил 10 авг. да қабул қилинган. Давлат бошлиғипрезидент (2005 йил апр. дан Альфредо Паласио), у 4 йил муддатга сайланади ва қайта сайланиши мумкин эмас. Қонўн чиқарувчи ҳокимиятни Миллий конгресс (1 палатали парламент), ижрочи ҳокимиятни президент ва у томонидан тайинланадиган ҳукумат амалга оширади; президент ҳукуматга ҳам бошчилик қилади.

Табиати. Эквадор экватордажойлашган. Шим. да Колумбия, жан. ва шарқда Перу билан чегарадош. Ғарбда Тинч океан сувларига туташ. Тинч океандаги Галапагос о. лари ҳам Эквадорга қарайди. Эквадор ҳудуди табиий жиҳатдан 3 қисмга бўлинади: Орьенте (тоғ одди текисликлар), Сьерра (Анд тоғлиги) ва Коста (тоғ этаги ва Гуаяс водийси пасттекисликлари). Кордильера тоғларининг ички ён бағирларида сўнган (Чимборасо — Э. нинг энг баланд нуқтаси, 6262 м) ва ҳаракатдаги (Котопахи ва бошқалар) вулканлар бор. Асосий фойдали қазилмалари: нефть, табиий газ, олтин, кумуш, олтингугурт, тошқўмир, марганец, мис ва полиметалл рудалари. Иқлими Орьентеда экваториал, Сьеррада тоғэкваториал, Костада субэқваториал Иқлим. Ўртача ойлик т-ра Кито (2800 м баландлик)да 13°, жан. да 23° дан 27° гача. Йиллик ёғин 100 мм дан (жан. да) 6000 мм гача (Анд тоғларининг шарқий ён бағирларида). Йирик дарёлари: Гуаяс, Путумайо, Напо, Тигро. Ҳудудининг 75% ўдшон (асосан, нам тропик ўрмон). Урмонларда айиқ, ягуар, ёввойи мушук ваб. сут эмизувчи ҳайвонлар яшайди. Илон, тошбақа, эчкемар, денгиз игуанаси, тимсоҳ, қуш кўп. Тупроқлари подзоллашган қизил, тоғўтлоқ ва аллювиал тупроқ. Галапагос, Котопахи, Сангай ва бошқалар миллий боғлари бор.

Аҳолисининг 40% индейслар (асосан, кечуа) ва 40% га яқини испаниндейс метислари, қолганлари оқ танлилар. Расмий тилиспан тили. Диндорларнинг аксарияти католиклар. Шаҳар аҳолиси 62%. Муҳим шаҳарлари: Кито, Гуаякиль, Куэнка.

Тарихи. Эквадор ҳудудида қадимдан 16-аср бошларига қадар индейс қабилалари яшаган. 15-аср охирида инклар забт этган. 1526 йил Эквадор соҳилига испан конкистадорлари келиб ўрнашди. 1531—33 йилларда Ф. Писарро бошчилигидаги конкистадорлар экспедицияси Эквадор ҳудудини эгаллаб олди. 16-асрнинг 40-й. ларида аҳолининг испанларга қарши қўзголонлари бўлиб ўтди. 1563 — 1739 йил ларда Э. Кито ауденсияси номи билан Перу вицеқироллиги, 1739—1822 йил ларда Янги Гранада вицеқироллиги таркибида. 1809 йил аҳолининг мустақиллик учун ҳаракати авж одди. 1822 йил Испания мустамлакачилиги тугатилди. 1830 йил майгача Кито вилояти номи билан Буюк Колумбия таркибида бўдди. 1830 йил мустақил давлатга айланди ва Э. Республикаси деб номланди. 2-жаҳон уруши йиллари (1939—45) Эквадор фашистик блокдаги давлатлар билан муносабатларни узди. 1944 — 46 йиллар ҳокимиятга турли партия ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат ҳукумат бошчилик қилди. 1972 йилдаги давлат тўнтаришидан сўнг ҳарбий ҳукумат мамлакат суверенитетини ҳимоя қилиш, иқтисодиётда давлат секторини мустаҳкамлаш сиёсатини олиб борди. 1979 йилдан ҳокимиятга фуқаролик ҳукумати бошчилик қилиб келмоқда. 1945 йилдан БМТ аъзоси. ЎзР суверенитетини 1992 йил 2 янв. да тан олган. Миллий байрами — 10 авг. — Мустақиллик эълон қилинган кун (1809).

Асосий сиёсий партия ва касаба уюшмалари. Сўл демократик партия, 1977 йил тузилган; Демократик партия, 1979 йил асос солинган; Э. Коммунистик партияси, 1926 йил ташкил этилган; Консерватив партия, 1855 йил тузилган; Халқ демократик партияси, 1978 йил асос солинган; Радикал либерал партия, 1878 йил ташкил этилган; Социалхристиан партия, 1951 йил тузилган. Эквадор меҳнаткашлари конфедерацияси, 1944 йил асос солинган; Меҳнаткашларнинг бирлашган фронти, 1971 йил ташкил этилган; Э. синфий ташкилотлар конфедерацияси, 1938 йил тузилган; Э. эркин касаба уюшма ташкилотлари конфедерацияси, 1962 йил асос солинган.

Хужалиги. Эквадор — йирик нефть саноатига эга бўлган аграриндустриал мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ, ўрмон хўжалиги ва балиқ овлаш 16,8%, нефть ва кон саноати 14,5%, қайта ишлаш саноати 15,3% ни ташкил этади.

Қишлоқ хўжалигида деҳқончилик етакчи тармоқ. Эквадор — банан етиштириш ва экспорт қилиш бўйича дунёдаги етакчи давлатлардан бири (йилига ўртача 5,32 млн. тонна ҳосил йиғиб олинади). Шунингдек, кофе, какао ўстирилади. Шакарқамиш, пахта, шоли, картошка, маккажўхори, буғдой, соя, тамаки экилади. Чорвачиликда қорамол, қўй, чўчқа, парранда боқилади. Ҳудудий сувларидан __ балиқ, креветка, лангуот овланади. Ўрмонда қимматбаҳо дарахтдан ёғоч тайёрланади, гевея дарахтидан каучук олинади.

С а н о а т и нинг етакчи тармоғи — нефть қазиб олиш; табиий газ, мис ва қўрғошин рудалари, олтин, ку^муш, олтингугурт ҳам қазиб олинади. Йилига ўртача 8,2 млрд. кВтсоат электр энергияси ҳосил қилинади. Нефтни қайта ишлаш, озиқ-овқат, тўқимачилик, кўнпойабзал, ёғочсозлик, целлюлозақогоз, цемент корхоналари бор. Ҳунармандчилик ривожланган.

Т. й. узунлиги 0,97 минг км, автомобиль йўллари уз. 43,1 минг км. Денгиз савдо флотининг тоннажи 504 минг т дедвейт. Йирик портлари: Гуаякиль, Балао, Эсмеральдас. Кито ва Гуаякидда халқаро аэропортлар бор. Эквадор четга нефть ва нефть маҳсулотлари, банан, креветка, кофе, балиқ, какао, шакар чиқаради. Четдан саноат хом ашёси ва ярим фабрикатлар, машина ва жиҳозлар, қоғоз, картон, озиқ-овқат олади. Ташқи савдода АҚШ, Лотин Америкаси мамлакатлари, Япония билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — АҚШ доллари.

Тиббий хизмати, маорифи, илмий ва маданнймаърифий муассасалари. Эквадорда врачлар 5 тиббиёт олий мактабида тайёрланади. Мамлакатда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий бепул таълим жорий этилган. Бошланғич ва ўрта мактабларда ўқиш муддати 12 йил (бошланғич мактабда 6 йил, ўрта мактабда 6 йил). Давлат мактаблари билан бирга хусусий мактаблар ҳам фаолият юритади. Ўрта махсус ўқув юртлари, 20 олий ўқув юрти бор. Йириклари: Кито шаҳрида Марказий ва Католик унтлар, Куэнка шаҳридаги унт. Эквадор академияси, Кито шаҳридаги тиббиёт фанлари академияси ва 20 дан ортиқ илмий муассаса ва жамиятларда илмий текшириш ишлари олиб борилади. Кутубхоналари: Марказий унт, Кито шаҳридаги миллий ва муниципал, Куэнка шаҳридаги ун-т ва муниципал кутубхоналар. Музейлари: Мустамлака санъати музейи, шаҳар ‘санъат ва тарих музейи, археология ва этн. музейи, антропология музейи, геол. музейи (ҳаммаси Кито шаҳрида). Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви Эквадорда бир қанча газ. ва жур. нашр этилади. Йириклари: «Бандера роха» («Қизил байроқ», назарий жур., 1940-й. ларда асос солинган), «Вистасо» («Шарқ», 1 ойда 2 марта чиқадиган жур., 1957 йдан), «Комерсио» («Савдо», кундалик газ., 1906 йдан), «Летрас дель Экуадор» («Эквадор адабиёти», ойлик адабий жур., 1944 йилдан), «Ой» («Бугун», кундалик газ., 1982 йилдан), «Пуэбло» («Халқ», ҳафталик газ., 1946 йилдан), «Ультимас нотисиас» («Сўнгги хабарлар», кундалик оқшом газ., 1938 йилдан), «Универсо» («Коинот», кундалик газ., 1921 йилдан), «Экспресо» («Экспресс», кундалик газ., 1973 йдан). Экуапресс, давлат ахборот агентлиги, 1982 йил ташкил этилган. «Асосиасьон экуаториана де радиодифусьон», радиостялар уюшмаси. 300 га яқин тижорат радио ст-я фаолият юритади. Бир қанча тижорат телевидение хизмати, жумладан, «Корпорасьон экуаториана де телевисьон» (1967 йил тузилган) хизмати мавжуд.

Адабиёти испан тилида ривожланмоқда. Мустамлакачилик даври (16-аср боши — 19-аср боши)да тарихий ва диний асар ҳамда шеърлар яратилди. Мустақиллик учун уруш йиллари «Хунин давридаги ғалаба. Боливарга қўшиқ» одаси муаллифи Х. Х. Ольмедо самарали ижод қидди. 19-асрнинг 30-й. ларидан аср охиригача насрда романтизм ҳукмронлик қилди (Х. Л. Мерининг «Куманда» романи, 1825). 19-аср охири — 20-аср бошларида шеърият модернизм руҳида ривожланди, насрда натурализм таъсири сезилди. Х. Икас ва 20-асрнинг бошқа ёзувчилари ирқий камситиш шароитида индейс ва метисларнинг ижтимоий фожиасини акс этгирдилар. X. дела Куадра, X. Гальегос Лара, Э. Хиль Хильберт, А. Пареха Диескансеко, Д. Агилера Мальта, П. Х. Вера ва бошқалар ёзувчилар, Х. Каррера Андраде, Х. Э. Адоум ва бошқалар шоирлар ўз асарларида халқнинг ҳаққоний турмушини, унинг ижтимоий зиддиятларини кенг ёритдилар.

Меъморлиги ва тасвнрий санъати. Эквадор индейсларининг қадимий санъати Перунинг тараққий этган маданияти билан боғлиқ (кулоллик, ҳайкалчалар, металл буюмлар, шарқий р-нларда тош истеҳкомлар). 16-асрдан Эквадорда шаҳарлар барпо этилабошлади. 17 — 18-асрларда биноларбарокко услубида қурилди (меъмор А. Родригес), улар маҳаллий анъанавий чиройли ўйма нақшлар билан безатилди. Диний мазмундаги ранг-тасвир (Н. Х. де Горивар) ва ҳайкалтарошлик (индейс М. Инли, 18-аср) ўзига хос. 20-асрнинг ўрталаридан ҳоз. замон меъморлиги ривожлана бошлади. О. Гуаясамин, Э. Кингман, Д. Паредес каби рассомлар меҳнаткаш халқ, асосан, индейслар турмушини акс этгирдилар. Эквадорда кулоллик, тўқувчилик, ниқоблар ясаш, кумушдан буюмлар ишлаш, тош ва ёғоч ўймакорлиги ривожланган.

Мусиқаси. Эквадор халқ мусиқаси (креол ва индейс) Боливия, Перу, Шим. Ғарбий Аргентина мусиқаларининг ажралмас қисми сифатида ривожланиб келмоқда. 19-асрдан профессионал мусиқа шаклланди (композитор А. Бальдеон ва бошқалар). 1870 йил Кито шаҳрида Миллий консерватория очидди. 19-аср 2-ярмида композитор ва мусиқашунос П. Траверсари, композитор ва фольклоршунос С. Л. Марено, 20-аср 2-ярмида композиторлар С. М. Дуран, акаука Л. ва Г. Сальгадо машҳур бўлган. Кито ва Куэнка шаҳриларида консерваториялар бор.

Loading...