ЭКВАДОРЛАР

ЭКВАДОРЛАР — халқ, Эквадорнинг асосий аҳолиси (6,6 млн. киши). Умумий сони 6,73 млн. киши (1990йлар ўрталари). Эквадорларнинг асосий қисмини испаниндейс метислари ва индейслар (асосан, кечуа), қолган қисми оқ танлилар (Европадан кўчиб келганлар), мулатлар, негрлар, самболар ташкил этади. Испан тилида сўзлашади. Диндорлари — асосан, католиклар. Асосий машғулоти — деҳқончилик, нефтни қайта ишлаш саноати ривожланган.

Loading...