ЭКВИВАЛЕНТ ТЕНГЛАМА

ЭКВИВАЛЕНТ ТЕНГЛАМА, тенг кучли тенглама — илдизлари берилган тенглама илдизлари тўплами (ҳар бир илдизнинг карралиги ҳам) билан бир хил бўлган тенглама. Тенгламанинг икки томонига бир хил қўпҳад қўшилса ёки икки томони нолдан фарқли бирор сонга кўпайтирилса, берилган тенгламага Эквивалент тенглама ҳосил бўлади. Тенгламанинг икки томонини кўпҳадга кўпайтириб еки бўлиб ҳосил қилинган тенглама, берилган тенгламага эквивалент бўлмайди.

Loading...