ЭЛЬ ГРЕКО

ЭЛЬ ГРЕКО (асли Теотокопули, ТпеоЮсориН) Доменико (1541, Крит о. 1614.7.4, Толедо) испан рассоми; келиб чиқиши фек. Дастлаб Крит о. да маҳаллий усталардан икона санъатини ўрганган, 1560—70» йилларда Венеция, Римда ишлаган, Тициан, Микеланжело, Тинторетто ва бошқалардан таъсирланган, реалистик асарлар яратган («Кўрнинг шифо топиши», тахм. 1565, Дрезден картиналар галереясида ва бошқалар). 1577 йилдан Испания (Толедо)да яшаган. Эль Греко асарларида иллюзияли чексиз тасвирий кенгликда ер ва осмон чегараси йўқолади, кескин ракурслар ва нотабиий узайтирилган пропорциялар гоҳ пайдо бўлувчи, гоҳ теранликда ғойиб бўлувчи ўзгарувчан шаклларни яратади («Авлиё Маврикийнинг изтироблари», 1580—82; «Граф Оргасни дафн этиш», 1586—88, Толедодаги СантоТоме черковида; «Муқаддас оила», тахм. 1590—95, Кливленддаги Санъат музейида ва бошқалар); рефлексларнинг кўплиги, кескин рангларнинг нотекис ўйинига асосланган колорит муҳим ўрин тутади. Портретларига эҳтиросли образ қурилиши хос («Бош инквизитор Ниньо де Гевара», 1600 — 01, Метрополитенмузейда; «Номаълум рицарь портрети», 1578—80, Прадода ва бошқалар).