ЭЛАМ ТИЛИ

ЭЛАМ ТИЛИ — қадимий Элам давлатида ва Эрон тоғликларининг жан. қисмида мил. ав. 3—1-минг йилликларда яшаган халқнинг (ўлик) тили. Дравид тиллари билан қариндошлиги аниқланган. Элам тилининг илк ёдгорликлари — ибодатхоналарнинг хўжалик ҳужжатлари — кдд. элам даврига (мил. ав. 30—24-асрлар) мансуб бўлиб, илк элам расмли (иероглифик) сўзбўғин ёзувида ёзилган (ҳали тўлиқ ўрганилмаган). Ушбу давр охирларида Элам тилида чизиқли бўғинли элам ёзуви ва аккад миххати қўллана бошлаган (13-асрга мансуб подшолик битимлари). Ўрта элам даврида ёдгорликларнинг матнлари миххатда битилган (мил. ав. 14—12алар). Янги элам даврига подшолик ёзишмалари, хўжалик ҳужжатлари мансуб (мил. ав. 8—6-асрлар). Урарту ҳудудидан Элам тили даги бадиий матн (мил. ав. 8-аср) топилган. Мил. ав. 6 — 4-асрларда Ахоманийлар давлатининг Эрон ҳудудида Элам тили расмий тил ҳисобланган. Ушбу тилдаги кўпданкўп яхлит матнли ёдгорликлар айни шу даврга мансуб. Бироқ унинг лексикаси, кўплаб калькалари, синтаксиси, услуби қадимий форс тилининг кучли таъсирига учраган эди. Элам тили илк ўрта асрларгача сақланиб қолган, деган тахминлар мавжуд.

Loading...