ЭЛАСТИКЛИК НАЗАРИЯСИ

ЭЛАСТИКЛИК НАЗАРИЯСИ — механиканинг тинч ёки ҳаракатланувчи жисмларда юк (куч) таъсирида ҳосил бўладиган силжиш, деформация ва кучланишларни ўрганадиган бўлими. Куч, тра, радиоактив нурланиш ва бошқалар таъсирида бўлган ҳар хил жисмлар (машиналар, иншоотлар, конструкциялар ва уларнинг элементлари, тўғонлар, геологик структуралар, тирик организм қисмлари ва ҳ. к.) Э. н. усулларида текширилади. Эластиклик назарияси усуллари воситасида объект (машина, иншоот ва бошқалар) нинг мустаҳкамлик чегарасини ҳамда унинг ишлаш жараёнида рухсат этилган кучланишлар чегарасини ҳисоблаш, иншоотлар, конструкция ва деталларнинг оптимал ўлчамларини аниқлаш, динамик таъсирлар, мас, эласпгик тўлқинлар тарқалганда уларда пайдо бўладиган ортиқча кучланишларни белгилаш, конструкциянинг тебранишлар амплитудаси, частотаси ҳамда уларда ҳосил бўладиган динамик кучланишларни ҳисоблаш, ҳисобланаётган объектнинг устуворлигини йўқотувчи кучлар қийматини аниқлаш мумкин. Шундай ҳисоблашлар ёрдамида қурилиши лозим бўлган объект учун материаллар ҳам танланади. Пластиклик назариясининг базъи масалаларини ечишда (мас, кетмакет яқинлашиш усулида) ҳам Эластиклик назарияси қўлланилади.

Эластиклик назарияси техника ва саноатнинг турли соҳаларида, мас, қурилиш ишларида, авиация ва ракетасозлик, машинасозлик, тоғкон ишларида, шунингдек, физика, сейсмология, биомеханика ва бошқалар фанларда мустаҳкамлик, деформацияланиш ва устуворлик ҳисобларининг назарий асосини ташкил қилади.

Prev Article

ЭЛАСТИКЛИК

Next Article

ЭЛЕВАТОР