ЭЛЬБА

ЭЛЬБА, Лаба — Европадаги дарё, Чехия ва Германия ҳудудларидан оқади. Уз. 1165 км, ҳавзасининг майд. 154,8 минг км2. Крконоше тоғларининг жан. ғарбий ён бағирларидан бошланади. Юқори оқимида 70 м баландликдаги Эльба шаршарасини ҳосил қилади. Рудали тоғлар ва Саксония (Швейцария) тоғ тизмаларидаги даралардан, Майсен шаҳридан қуйирокда Ўрта Европа текислиги бўйлаб ботқоқ ва кўллар ҳос,ил қилиб кенг водийдан оқади. Қирғокларида тошқинга қарши дамбалар қурилган. Дарё кенглиги Дрезден шаҳри яқинида 100—150 м дан Гамбург шаҳрида 300—500 м гача етади. Эстуарий ҳосил қилиб Шим. денгизга қуйилади. Асосий ирмоқлари: Йизера, Хафель, Влтава, Заале. Ўртача сув сарфи 920 м3/сек., баҳор ойларида тошади. Қуйилиш еридан 950 км масофада кема қатнайди, Гамбург шаҳригача денгиз кемалари ҳам кира олади. Каналлар орқали Везер, Эмс, Рейн ва Одра дарёлари, Киль канали орқали Болтиқ денгизи билан боғланган. Эльба бўйида Усти, Дрезден, Магдебург шаҳрилари, қуйилиш ерида Гамбург порт шаҳри жойлашган.

Loading...