ЭЛЕКТР ДВИГАТЕЛЬ

ЭЛЕКТР ДВИГАТЕЛЬэлектр энергиясини механик энергияга айлантириб берувчи машина. Истеъмол қиладиган ток турига кўра, ўзгармас ток ва ўзгарувчан ток Э. д. ларига бўлинади. Ўзгармас ток Электр двигатель дларида валнинг айланишлар частотаси (сони)ни равон ростлаб туриш мумкин. Шунинг учун валнинг айланишлар частотасини тезтез ўзгартириб туриш лозим бўлган ҳолларда шундай двигателлар ишлатилади. Ўзгармас ток Электр двигатель д, уч хил схемали: параллел уйғонишли, кетмакет уйғонишли ва арадаш уйгонишли қилиб ишлаб чиқарилди (расмга қ.). Ўзгарувчан ток Электр двигатель жумласига асинхрон электр двигатель, синхрон ва коллекторли двигателлар (қ. Коллекторли машина) киради. Асинхрон Электр двигатель энг кўп ишлатилади. Синхрон Электр двигательда валнинг айланишлар частотаси истеъмол қилинадиган токнинг частотасига қатьий боғлиқ бўлади. Бундай двигателлар энг қувватли электр юритмаларда ишлатилади. Электр двигательлар очиқ, берк ва герметик турларга бўлинади. Портлашга хавфсиз Электр двигательлар ҳам бор. Бундай двигателнинг ичида газ портлаганда аланга ташқарига чиқмайди. Электр двигательлар уйрўзғорда, саноат ва транспортда кенг миқёсда ишлатилади.