ЭЛЕКТР ИЗОЛЯЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ

ЭЛЕКТР ИЗОЛЯЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИэлектр қаршилиги юқори бўлган материаллар. Газсимон, суюқ ва қаттиқхилларга бўлинади. Газсимон Электр изоляция материалларига ҳаво, фреон21 (дихлорфторметан), элегаз (олтингугурт гексофторид) киради. Суюқ Электр изоляция материаллари турли мойлар ва кремнийорганик суюқликлардан иборат. Қаттиқ Электр изоляция материаллари кимёвий таркибига кўра, органик (смолалар, пластмассалар, парафинлар, тўқималар, картон, қоғоз, ёғоч ва бошқалар) ва анорганик (кўп тарқалганларидан смола, шиша, сопол) материаллардан иборат бўлади. Синтез йўли билан олинадиган органик Электр изоляция материаллари кенг қўлланилади. Бу материаллар зарур физиккимёвий ва механик хусусиятли қилиб ишлаб чиқарилади. Ўтказгич (сим) лар, электр жиҳозлари, радиотехника аппаратларини ҳимоялашда, конденсатор ва электрон техникаси элементларида диэлектрик сифатида ишлатилади. Моддалар молекулаларининг электр хоссаларига кўра, Электр изоляция материаллари кугбий (диполь) ва ноқутбий (нейтрал) бўлиши мумкин. Қутбий материаллар: бакелит, совол, галовакс, поливинилхлорид, кўпчилик кремнийорганик материаллар; ноқутбий материаллар: юдород, бензол, карбон (М)хлорид, полистирол, парафин ва бошқалар Умуман барча Электр изоляция материалларини табиий ва сунъий (синтетик) хилларга бўлиш мумкин. Сунъий материалларнинг табиий материаллардан афзаллиги шундаки, амалда зарур . электр ва физиккимёвий хоссали Электр изоляция материалларини сунъий равишда тайёрлаш мумкин. Электр изоляция материаллари кабеллар ва турли электр аппаратлар ясашда, электр узатиш линияларида, электр машинасозлигида, радиотехникада, уйрўзғорда ва техниканинг кўп тармоқларида қўлланади (яна қ. Изолятор).