ЭЛЕКТР КУЧЛАНИШ

ЭЛЕКТР КУЧЛАНИШэлектр ва ташқи кучларнинг бирлик мусбат зарядни занжирнинг аниқ бир қисмида кўчиришида бажарган ишига тенг бўлган физик катталик. Электр кучларнинг занжир қисмида бирлик мусбат зарядни кўчиришда бажарган иши шу қисм учларидаги потенциаллар фарқи (ф,—Ф2) га тенг. Ташқи кучларнинг бирлик мусбат зарядни кўчиришда бажарган иши эса занжирнинг шу қисмидаги электр юритувчи куч (э. ю. к.) е га тенг. СИ да Электр кучланишнинг бирлиги вольт. Э. к. ни вольтметр ёрдамида ўлчанади.