ЭЛЕКТР МАШИНА

ЭЛЕКТР МАШИНА — механик энергияни электр энергиясига ва электр энергиясини механик энергияга ҳамда электр энергиясини бошқача кучланиш, ток кучи, частотага эга бўлган ва бошқалар параметрли электр энергиясига айлантирувчи қурилма. Иши электромагнит индукция ҳодисасига ҳамда электр токлари ва магнит майдонларнинг ўзаро таъсирлашувини белгилайдиган қонунларга асосланади.

Механик энергияни электр энергиясига айлантиришда электрмашина генератори, электр энергиясини механик энергияга айлантиришда эса электр двигатель қўлланади. Бу машиналар ҳам генератор, ҳам двигатель режимида ишлаши мумкин (яна қ. Асинхрон электр машина, Коллекторли машина). Ток турини, частотани, фазалар сонини, кучланишни ўзгартириш учун электр машина ўзгартиргичларидан, электр машина кучайтиргичларидан, электр трансформатори ва бошқалардан фойдаланилади. Махсус қурилмалар, мас, магнето, пайвандлаш генератори, тахометр, тортувчи электр двигателларни ҳам Электр машина жумласига киритиш мумкин. Электр машиналар уйрўзғорда, халқ хўжалигининг деярли барча тармоқларида, саноат ва транспортда қўлланади.

Loading...