ЭЛЕКТР МУСИҚА ЧОЛҒУЛАРИ

ЭЛЕКТР МУСИҚА ЧОЛҒУЛАРИ, электроакустик мусиқа чолғулари — 20-асрда ривож топган мусиқа чолгулари тури. Улардаги тор, тилча ва бошқалар воситаларнинг механик тебранишлари адаптер ёрдамида электр тебранишларга айлантирилиб, махсус электр қурилмалар орқали кучайтирилади. Электр мусиқа чолғуларини яратиш дастлабки тажрибалари 19-аср 2-ярмида юз берган (Гельмгольцшт электр камертонк, электрлаштирилган фортепиано). 1930-й. лардатурли — электрлаштирилган (адаптер ўрнатилган) гитара, скрипка, виолончель, саксофон ва бошқалар яратилган. Айниқса, қуюқ ва ёрқин, айни пайтда ширадор, жўшқин ва титроқ товушга эга, рок мусиқа, попмусиқат асосий ўрин эгаллаган электр (соло, ритм, бас) гитаралар кенг оммалашган. Узбекистонда танбур, қонун, соз ва бошқаларнинг электр турлари қўлланилмоқда.