ЭЛЕКТР ПЕЧЬ — электр ҳодисаларининг иссиқлик ажратиш хоссасидан фойдаланиладиган эритиш ёки қиздириш печи. Электр энергиясини иссиқлик энергиясига айлантириш усулига кўра, ёй печи, шдукцион печь, электроннурли печь, диэлектрик қиздириш қурилмалари ва бошқалар; ишлатилиш соҳалари бўйича саноат, лаб., коммунал хўжалик, уйрўзғор учун мўлжалланган хилларга бўлинади. Электр печьда иш муҳити (ҳаво, агрессив муҳит, инерт атмосфера ва бошқалар), ток частотаси, тузилиши муҳим кўрсаткичлар ҳисобланади. Бундай печларда иш жараёнини автоматлаштириш осон, унда куйинди деярли бўлмайди.
Бир йўла технологик, иссиқлик техникаси ва электротехника вазифаларини бажарадиган Электр печь лари бор. Улар электр печь қурилмаси деб атаяади. Уларнинг таркибига Электр печь, куч жиҳозлари (трансформатор, тўғрилагич, юқори частотали генератор, лампали генератор), қўшимча электр жиҳозлари (дроссель, балласт қаршилик, конденсатор, анодли тўғрилагич ва бошқалар), назоратўлчаш асбоблари, пирометрик аппаратура, автоматик ростлаш қурилмаси ва бошқалар киради. Темир рудаларидан чўян эритиб олинадиган Электр печь электр домна печи деб аталади. Бундай печлар ҳозир деярли қўлланмайди.