ЭЛЕКТР ҚАРШИЛИК

ЭЛЕКТР ҚАРШИЛИКэлектр занжири (ёки занжир бир қисми)нинг электр токка кўрсатадиган акс таъсирини ифодалайдиган физик катталик; ом ларда ўлчанади. Электр қаршилик электр энергиясининг бошқа тур энергияга айланишига боғлиқ; электр энергияси ўзгармайдиган жараёндаги Электр қаршиликни актив қаршилик, ток манбаи энергияси электр ёки магнит майдонига узатиладиган жараёнлардаги Электр қаршиликни реактив қаршилик дейилади.

Loading...