ЭЛЕКТР СИҒИМИ

ЭЛЕКТР СИҒИМИ — ўтказгичнинг электр заряд тўплаш хусусиятини ифодаловчи электр катталик. Миқцор жиҳатидан яккаланган ўтказгичнинг потенциалини бир бирликка ўзгартириш учун зарур заряд миқдорига тенг. Амалда конденсаторларни параллел, кетма-кет ёки аралаш улаш йўли билан зарур Электр сиғими олинади.