ЭЛЕКТР СОАТ

ЭЛЕКТР СОАТ — электромагнит механизм билан юрадиган соат. Биринчи марта соатга электр қурилмаларини қўллаш 19-аср 30—40-й. ларидан бошланган. Дастлаб, Электр соат электромагнит, электр двигатель ва бошқалар ёрдамида юрган. 20-аср 50-й. ларигача электромагнит соатлар йирик габаритли, маятникли, балансирли бўлган. Кейинчалик ихчамроқ Электр соатлар ҳам яратилган. Электр соатлар индивидуал (якка) ва гуруҳ (группа) бўлиб ишлайдиган хилларга бўлинади. Ихчам (индивидуал) Электр соатлар 120 ёки 220 В қучланишли ўзгарувчан ток тармоғидан ҳаракатланувчи магнит маятникли асинхрон ёки синхрон электр двигатели ёрдамида ишлайди. Гуруҳ бўлиб ишлайдиган Электр соат бир жойдан бошқариб турилади. Булар, асосан, шаҳар кўчалари, идоралар, корхоналар, ўқув юртлари, аэропорт ва вокзалларда ишлатилади. Қўлга тақиладиган, стол устига қўйиладиган ва деворга осиладиган батареяли Электр соат лари кенг тарқалган. Электрон схемали ва циферблатда рақамлар ўзгариб турадиган бундай соатлар электрон соатлар деб аталади. Тошкент курантидат соат Электр соат ҳисобланади.