ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ

ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИэлектр энергияси ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ускуналар, жиҳозлар ва аппаратлар, бунинг учун зарур иншоотлар ва бинолар мажмуи; электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхона. Энергия манбаларига қараб, иссиқлик электр станциялари (ИЭС, буғ турбинали, газ турбинали, дизелли), гидроэлектр станция, шамол электр станцияси, гидроаккумуляцияловчи электр станцияси, кўтарилиш сув электр станцияси ва магнитогидродинамик генераторли стяларга бўлинади. Атом электр станцияси, геотермал (ер иссиқлигидан фойдаланувчи) электр ст-ялари ва гелиоэнергетика ст-ялари (қ. Гелиотехнша) иссиқлик электр ст-яси жумласига киради.

Геотермал Электр станцияси ер остидаги иссиқликни электр энергиясига айлантирадиган буғ турбинали Электр станцияси дир. Вулканли ҳудудларда 2000—3000 м ер остидаги сувларнинг т-раси 100° дан юқори бўлади (қ. Геотермал ресурслар). Геотермал Электр станциясида сувбуғ аралашмаси ер сиртига чиқарилиб, сепаратор қурилмасига берилади ва сувдан буғ ажратилади. Буғ турбинага, иссиқ сув истеъмолчиларга берилади. Бундай ст-ялар Россия, Италия, Янги Зеландия, АҚШ ва Японияда ишлатилади.

Иссиқлик Электр станцияси электр энергетиканинг асоси ҳисобланади. Биринчи қудратли электр ст-я бирламчи энергия манбалари яқинига қуриш ва ишлаб чиқарилган электр энергиясини узоқ истеъмолчиларга фақат уч фазали ўзгарувчан ток асосидагина узатиш мумкин. Шундай электр ст-яларнинг биринчиси 1891 йил М. О. Доливо-Доброволъский томонидан Лауфен шаҳри (Германия)да қурилган. У сув турбинасининг қуввати 300 о. к. га тенг гидроэлектр ст-я бўлган. Ўзбекистонда 20аср 10-й. ларида барча электр ст-яларнинг умумий қуввати 3000 кВт дан ошиқроқ эди. 1920—30-й. ларда Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва бошқалар шаҳарларда йирик дизель электр ст-ялари қурилди. Ўзбекистонда қурилган биринчи гидроэлектр ст-я — Бўзсув 1 1926 йил 1 майда ишга туширилган. Кейинчалик биринкетин ГЭСлар ва ИЭС лари қурилган.

Ўзбекистонда 20 та иссиқлик ва 27 та гидроэлектр ст-ялари бор; улар йилига 52 млрд. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқаради (2005) (қ. Энергетика).