ЭЛЕКТР ЮРИТУВЧИ КУЧ — (ЭЮК) ўзгарувчан ёки ўзгармас ток энергия манбаларида ташқи (потенциал) кучлар таъсирини ифодалайдиган физик катталик. Ўтказгичдан ток ўтиши учун унда электр майдон ҳосил қилиниб сақланади. Бунинг учун ток манбаи ёрдамида ўгказгич учларида потенциаллар фарқи (ф,—Ф2)узлуксиз тиклаб турилади. Бу эса ток орқали оқиб келувчи мусбат зарядларни ўтказгичнинг кичик потенциал Ф2 ли учидан узлуксиз олиб кетиш ва катта потенциал ф, ли учига узлуксиз келтириб туриш зарурлигини англатади. Демак, зарядларнинг берк йўл бўйлаб ҳаракати вужудга келади. Бунда фақат электростатик (ички) кучларнинг ўзи етарли эмас, чунки бу кучларнинг зарядларни берк контур бўйлаб кўчиришда бажарган иши нолга тенг. Демак, берк контурда зарядлар оқимини таъминлаш учун ноэлектростатик (ташқи) кучлар мавжуд бўлиши керак. Ташқи кучлар Кулон кучларидан (қ. Кулон қонуни) фарқ қилиб, турли ишорали зарядларни бирлаштирмайди, аксинча уларнинг ажралишини юзага келтиради ва тўғри чизиқ учларида потенциаллар фарқини бирдай сақлаб туради. Ташқи кучларнинг таъсири Электр юритувчи куч билан ифодаланади. Ташқи қучларнинг бирлик мусбат зарядни берк занжир бўйлаб кўчиришда бажарган иши (е = $ Е’д.1 ўлчанадиган е катталик) э. ю. к., ток манбаи э. ю. к. манбаи деб аталади, бунда Е’ — ташқи кучларнинг ноэлектростатик электр майдони кучланганлиги, д1 — контур элементи. Ташқи кучларнинг ноэлектростатик электр майдонини электр энергия манбаи ҳосил қилади. Демак, э. ю. к. ташқи қучлар таъсирида ток занжирига киритилган энергия экан. Мас, гальваник элемент ва аккумуляторлар, ўзгармас ток генераторлари, яримўтказгичли термоэлементлар, фотоэлементлар ва бошқалар электр манбаи бўла олади. Электр юритувчи куч вольтларда ўлчанади.