ЭЛЕКТРОД

ЭЛЕКТРОД (электро… ва юн. пойок — йўл) — 1) пайвандлаш электроди — пайвандлаш, эритиш ёки кесиб тушириш вақтида деталга электр токи берадиган элемент (пластинка, ролик ёки стержень). Металл, камданкам ҳолларда кўмир сиртига легирловчи,, оксидловчи ва барқарорловчи кимёвий модда қоплаб тайёрланади. Электроднинг эрийдиган, эримайдиган (вольфрам ва углеродли пўлат стерженлар) ва контакт пайванд учун мўлжалланган турлари бор. Металл Электрод 0,3—12 мм диаметрли қилиб ясалади;

2) п е ч ь электроди — ёй печи конструкциясининг элементи; ундан электр токи печнинг иш бўшлиғига узатилади. Кўмир, графит, металлдан тайёрланади;

3) гальваник Электрод — ионли ўтказгичга ботирилган элемент; электрон ўтказгич ҳисобланади. Электролиз вақтида гальваник ток манбалари ва бошқаларда ишлатилади;

4) электрон асбоб Э. и — пластинка, тўр, цилиндр ва бошқалар шаклда ясалади. Турли мақсадларда ишлатилади. Мас, катод, фотокатод каби Электродлар электронлар манбаи ҳисобланади; тўрлар (бошқарувчи, экранловчи, антидинатрон) ва электрон тўплар асбоб ичида иш муҳитида электродлар ва ионларнинг ҳаракатини бошқариб турувчи электр майдонлар ҳосил қилиш учун қўлланилади. Анод электронлар коллектори ҳисобланади.