ЭЛЕКТРОДИНАМИКА

ЭЛЕКТРОДИНАМИКА — физиканинг электромагнит ҳодисаларни ўрганиш билан шуғулланадиган бўлими. Классик Электродинамика, квант Э. ва ҳаракатланувчи муҳит Электродинамика сидан таркиб топган. Классик Электродинамика икки қисмдан иборат;

1) классик макроэлектродинамика — макроскопик электромагнит ҳодисаларнинг классик назарияси; унинг асосий қонуниятларини Ж. Максвелл тенгламалари ифодалайди;

2) классик микроэлектродинамика — микроскопик электр ҳаракатларининг классик назарияси, унинг асосий қонунларини МаксвеллЛорентц дифференциал тенгламалари ифодалайди. Квант Электродинамика жуда кичик фазо ва вақт оралиғида ўзгарувчи электромагнит майдони ва зарядли зарралар билан ўзаро таъсирини унинг узунликлари хоссалари, яъни квант хоссаларини эътиборга олган ҳолда ўрганади ва электромагнит ҳодисаларнинг квант назарияси ҳисобланади. Ҳаракатланувчи муҳитлар Электродинамикасида ҳаракатланувчи жисмларда рўй берадиган электромагнит ҳодисалар уларнинг хоссалари, хусусан, ҳаракатланувчи муҳитда тарқаладиган электромагнит тўлқинларнинг тарқалиш жараёни ўрганилади. Электродинамиканинг бу соҳаси нисбийлик назарияси билан боғлиқ.

Prev Article

ЭЛЕКТРО...

Next Article

ЭЛЕКТРОЛИЗ