ЭЛЕКТРОЛИТЛАР (электро… ва юн. 1у1о8 — эрувчан, парчаланувчан) — электр токини ўтказувчи ионларнинг маълум концентрацияси қатнашадиган кимёвий моддалар ёхуд система; тор маънода — электролитик диссоциация натижасида ҳосил бўладиган ионлар билан электр токи ўтказадиган эритмалар. Электролитик диссоциация даражаси (а) га кўра кучли Электролитлар (а бирга яқин) ва кучсиз Электролитлар (а 0 га яқин) фарқланади. Эритмада 1 та молекулани диссоциациялайдиган ионлар сонига қараб Электролитлар бинар (2 та ион), тернар (3), квартернар (4), симметрик ва ассимметрик хилларга бўлинади. Электролитлар фан ва техникада кенг қўлланади. Тирик организмларнинг барча суюқ системаларида Электролитлар бўлади. Электролитлар кўпгина кимёвий синтезлар ва электрокимёвий ишлаб чиқариш жараёнларида муҳим аҳамиятга эга.