ЭЛЕКТРОМАГНИТ ИНДУКЦИЯ

ЭЛЕКТРОМАГНИТ ИНДУКЦИЯмагнит майдонида ҳаракатланувчи ўтказгичда ёки берк контур ўраб турган сирт орқали ўтувчи магнит индукция оқими ўзгарганда контурда электр юритувчи куч (э. ю. к.) ҳосил бўлиш ҳодисаси. М. Фарадей кашф қилган (1831). Электромагнит индукциянинг хусусий ҳоли ўзаро индукция ва ўзиндукция. Э. и. ҳодисасидан электротехникада, хусусан, генераторлар, трансформаторлар ва бошқаларда фойдаланилади.