ЭЛЕКТРОМАГНИТ ТЕБРАНИШЛАР

ЭЛЕКТРОМАГНИТ ТЕБРАНИШЛАР — электромагнит майдонни ҳосил қилувчи электр ва магнит майдонларнинг ўзаро боғланган такрорланувчан ўзгаришлари. Тебраниш контурида ҳосил қилинади. Тебраниш контуридаги дастлаб зарядланган конденсатор қопламалари индуктивлик ғалтаги орқали уланса, контурда конденсатор зарядининг ва ғалтакда токнинг эркин тебранишлари юзага келади.

Loading...