ЭЛЕКТРОМАГНИТ ТЎЛҚИНЛАР

ЭЛЕКТРОМАГНИТ ТЎЛҚИНЛАРвақт бўйича даврий ўзгарадиган электромагнит майдон (ўзаро боғланган Е электр ва Н магнит майдонлар)нинг фазода чекли тезлик билан тарқалиш жараёни. Ўзгарувчи индукция оқими уюрма электр майдонни, у эса, ўз навбатида, уюрма магнит майдонни уйғотади. Тарқалаётган электромагнит майдон Э. т. дейилади. Электромагнит тўлқинлар Кўндаланг тўлқинлар бўлиб, вакуумда с=3105^ тезлик билан тарқалади.

Электромагнит тўлқинлар хоссаларига у тарқалаётган муҳит сезиларли таъсир кўрсатади. Электромагнит тўлқинлар бошқа ихтиёрий тўлқинлар каби синиши, тўла ички қайтиши, дисперсия, интерференция, дифракция ҳодисаларига учраши мумкин. Электромагнит тўлқинларнинг барча хусусиятлари, уларнинг уйғониш ва тарқалиш қонунлари Максвелл тенгламалари ёрдамида тўла тавсифланади.

Loading...