ЭЛЕКТРОМЕТАЛЛУРГИЯ

ЭЛЕКТРОМЕТАЛЛУРГИЯметаллар ва қотишмаларни электр токи ёрдамида олишнинг саноат усулларини яратиш ва улардан амалда фойдаланиш билан шуғулланадиган металлургия соҳаси. Унда электротермик ва электрокимёвий жараёнлар қўлланилади. Электротермик жараёнлар рудаларваконцентратлардан металларни ажратиб олиш, қора ва рангли металларни, уларнинг асосидаги қотишмаларни олиш ва рафинациялашда ишлатилади. Бу жараёнларда электр энергияси технологик иссикдик манбаи ҳисобланади. Электрокимёвий жараёнлар асосан қора ва рангли металлар ишлаб чиқаришда қўлланади.

Электротермик жараёнлар пўлатни ёйли ва индукцион печларда эритишни, махсус Электрометаллургияни, рудани тиклаш усулларини, шахта электр печларда чўян олишни, никель, қўрғошин ва бошқалар металлар олиш усулларини ўз ичига олади. Бу жараёнлар гальванотехника, электролиз усулларига асосланади.

Рух, марганец, никель, темир ва бошқалар металлар саноат миқёсида рафинациялаб олинади. Алюминий, магнит, калий ва бошқалар суюлтирилган тузларни 700 — 1000 трада электролизлаб олинади.

Ўзбекистонда Бекобод шаҳридаги Ўзбекистон металлургия заводида металлар асосан электр печларда олинади (қ. Металлургия, Рангли металлургия, Қора металлургия).

Loading...