ЭЛЕКТРОН МУСИҚА

ЭЛЕКТРОН МУСИҚА — 1) электрон мусиқа чолғулари, овоз ёзиш ҳамда овоз таратиш (магнитофон каби) қурилмалари воситаси билан яратилган мусиқа асарлари. Композиторлик ижодида конкрет мусиқа, махсус компьютер дастурлари асосида ижод этилган компьютер мусиқаси, кинофильм, спектакль ва бошқалар учун басталаган амалий Электрон мусиқа каби турлари ажратилади. Оммабоп мусиқада 1970-й. лардан ривож топиб, барча электр ва электрон мусиқа чолғуларидан кенг фойдаланилган чолғу рок мусиқа («8расе», «Тап§еппе Вгеат» ва бошқалар ансамбллар), коинот мавзусида, асосан, синтезатор учун яратилган мусика («Ртк Ғюуо* ансамбли, Жан Мишель Жарр, Клаус Шульце ва бошқалар), ноаниқ ритмлар, ривожланмаган оҳанг парчалари, кўп қатламли, чўзиқ аккорд ва шовқинларга асосланган «эмбиент» услуби (Брайян Эно ва бошқалар), техник қурилмалар товушларининг тақлидларидан фойдаланилган т«ехно» услуби ва бошқалар ажратилади;

2) мусиқий авангардизм йўналишларидан бири. Сунъий (обертонпарсмз) тонларини электрон қурилмалари ҳамда махсус компьютер дастур (алгоритм)лар ёрдамида қайта ишлашга асосланади. Асосчиси АҚШда яшаган француз композитори Э. Варез (1883—1965) ҳисобланади («Экваториал» асари, 1934 ва бошқалар). 1951 йил биринчи махсус Электрон мусиқа студиялари Европа (Париж, П. Шеффер ва Я. Ксенакис; Берлин, Х. Эймерт), кейинчалик, Америка ва Осиё мамлакатларида ташкил топган, 1960—70-й. ларда Электрон мусиқанинг миллий мактаблари юзага келган (Германияда — К. Штокхаузен; АҚШда — М. Бэббит, Р. Сешнс; Японияда — Т. Маюдзуми, Мисрда — Х. альДабха, Россияда — Э. Артемьев, Э. Денисов, А. Шнитке; Италияда — Л. Берио, Л. Ноно; Польшада — К. Пендерецкий ва бошқалар). 20-асрнинг сўнгги чорагидан Электрон мусиқа Италия (мас, Флоренция консерваторияси, 1970), АҚШ, Япония, Нидерландия, Германия ва бошқалар мамлакатлар олий ўқув юртларида ўқитилади, АҚШ, Япония, Буюк Британия, Польша ва Германияда умумтаълим тизимига ҳам киритилган.

Ад..Когоутек Ц., Техникакомпозиции в музнке 20 века, М., 1976.