ЭЛЕКТРОН ОПТИКА

ЭЛЕКТРОН ОПТИКА — физиканинг макроскопик квазистатистик электромагнит майдон билан таъсирлашувчи зарядланган зарралар дастаси структурасини ўрганувчи соҳаси. Электрон оптиканинг пайдо бўлиши 19-аср охирида электроннурли трубка (ЭНТ)нинг яратилиши билан боғлиқ. К. Ф. Браун 1897 йилда қурган биринчи осциллографик оғганини кўрган. Ж. Ж. Томсон электрон зарядининг массасига боғлиқлигини аниқлашга доир тажрибасида ЭНТ ичига жойлаштирилган ясси конденсатор орқали электрон дастани ўтказиб, унинг электростатик майдон ёрдамида оғишини ўз тажрибасида амалга оширди. 1926 йилда немис олими X. Буш изоляцияланган сим ўраб тайёрланган ғалтакнинг магнит майдонида зарядланган зарраларнинг ҳаракатини назарий кўриб чиқци. Бу эса электроноптик тасвирни олишга имкон берувчи электрон линза (ЭЛ) нинг яратилишига олиб келди. Электрон линза такомиллаштирилиб, электрон микроскоп, электроноптик ўзгартиргичлар ва бошқалар асбоблар яратилди. Телевизион ва радиолокацион аппаратуралар ясаш, ахборотларни ёзиб олиш, сақлаш ва қайта эшиттириш учун махсус ЭНТ яратилиши Электрон оптиканинг зарядланган зарраларни бошқариш билан боғлиқ бўлган бўлимларининг ривожланишига олиб келди. Электрон оптика геометрик ва физик Электрон оптикага бўлинади. Геометрик Электрон оптикада зарядланган зарралар дастаси зарядланган нуқтавий массалар (электронлар ва «онлар)нинг траекториялари тўпламидан иборат деб қаралади. Физик Электрон оптикада зарралар траекторияси ўрнига деБройль тўлқин узунлиги чексиз кичик бўлганда ток траектория чизиғига айланувчи ток трубкаси олинади. Амалда геометрик Электрон оптика қонуниятлари билан чекланиш етарли. Геометрик Электрон оптика турли хил электрон асбобларнинг татбиқ этилиши билан ривожланади. Мас, энг содда электрон асбоблар: электрон проектор, электроноптик алмаштириш қурилмаси, электрон кўпайтиргич, электрон осциллограф, электрон микроскоп, массаспектрометрларнинг ишлаши Электрон оптика қонуниятларига асосланган.