ЭЛЕКТРОНИКА ИНСТИТУТИ

ЭЛЕКТРОНИКА ИНСТИТУТИ, Ўзбекистон ФА У. Орифов номидаги электроника институти — илмий муассаса. Асосий йўналишлари эмиссион электроника ва сирт физикаси; улар электрон техника, материалшунослик (шу жумладан термоядро ва космик материалшунослик), илмий асбобсозлик, микрова наноэлектроника тадқиқотларига қаратилган. ин-т Ўзбекистон ФА Физикатехника институтининг электроника бўлими асосида ташкил этилган (1967). Интга 1977 йилдаунингасосчиси У. Орифов номи берилган. Ин-тда адсорбция ва эмиссия ҳодисалари, зарраларнинг ўзаро таъсири назарияси, сиртда электрон ва ион жараёнлари, ориентация ҳодисалари физикаси, кластерлар физикаси, юқори кучланишли электроника, электроэрозия технологиялари, пахта физикаси лаб.

лари мавжуд. Ин-тда 1988 йилдан физика ва физикатехника соҳасида ёш мутахассисларни тайёрлашга мўлжалланган «Электроника» илмийўқув маркази фаолият кўрсатади.

Ин-тда атом ва молекуляр зарралар ва плазманинг қаттиқ жисм сирти билан ўзаро таъсири натижасида содир бўладиган жараёнлар ва ҳодисалар ҳақида янги маълумотлар олиш, шулар қаторида космик фазода қаттиқ жисм сирти ва ҳажмида, термоядро реакторининг биринчи девори материалларида юз берадиган жараёнларни моделлаштириш, бу жараёнларнинг қонуниятлари ва механизмларини аниқлаш, фундаментал тадқиқотлар асосида яримўтказгич ва конструкцион материаллар олиш ва уларга ишлов беришнинг экологик тоза ионнур ва плазма технологияларини ишлаб чиқиш, саноатнинг турли соҳаларида фойдаланиладиган янги турдаги асбоблар ва бошқалар муаммолар устида илмий текшириш ишлари олиб борилди. Хусусан, қаттиқ жисм сиртнинг ионсочилиш спектроскопиясига асос бўлган тез ионларнинг сирт билан жуфт тўқнашувлари модели (У. О. Орифов, А. Х. Аюханов); кинетик ионэлектрон эмиссияси назарияси (Э. С. Парилис, X. Кишеневский); потенциал электрон эмиссиясининг чиқиш ишига боғлиқлиги ва рағбатлантирилган потенциал ионэлектрон эмиссияси (У. О. Орифов, Р. Р. Раҳимов, С. Ғоипов, А. С. Балтенков); кўп разрядли ионлар билан бомбардион қилинаётган диэлектриклар ва ярим ўтказгичларнинг аномал тўзғишида «кулон портлаши» ҳодисасининг олдиндан айтиб берилиши ва тажрибада тасдиқланиши (Э. С. Парилис, Д. Д. Груич, Р. Р. Раҳимов, С. Н. Морозов); қаттиқжисм сирти билан кўп атомли зарралар ўзаро таъсирининг дастлабки тадқиқотлари натижасида органик ва биоорганик бирикмалар сиртий ионланиши асосий қонуниятларининг аниқланиши ҳамда сиртионизацион массспектрометрларининг ва газ аналитик асбобсозликда янги йўналишнинг физиккимёвий асослари яратилиши (Ў. Х. Расулов, Электроника Институти Назаров); иккиламчи кластер ионларнинг мономолекуляр бўлиниш қонуниятларини ва бу тўзғиган кластерларнинг энергетик ҳолатлари биринчи бор аниқланиши (Н X. Джемилев, Ў. X. Расулов); металларни молекуляр ионлар билан бомбардимон қилганда уларни кўп атомли кластер ионлар кўринишида тўзғишининг аномал юқори ноаддитивлик эффекти (Ў. Х. Расулов, С. Ф. Белих); ўртача ва паст энергияли атомларнинг қаттиқ жисм сиртидан сочилиш назарияси (Э. С. Парилис, Н. Й. Тўраев, Ф. Ф. Умаров, В. Х. Ферлегер, А. А. Жўрахолов); Оже эффектининг назарий Э(. С. Парилис) ва экспериментал тадқиқотлари (А. А. Алиев); лазер нурланиши энергияси унинг 2, 3, 4, 5 гармоникларига, шунингдек, параметрик тўлқинларга ўзгартиришнинг чегаравий самарадорлиги назарий асосланиши ва жаҳонда биринчи бор тажрибада амалга оширилиши (Т. Б. Усмонов, ҳамкорликда) каби муҳим илмий текшириш ишлари бажарилди.

Ин-тда саноат, халқ хўжалиги ва қ. х. нинг турли тармоқлари учун янги технологиялар ва асбобускуналар яратиш борасида тадқиқот ишлари олиб борилади. Интнинг муҳим йўналишларидан бири пахта физикаси, экиладиган чигит олиш технологияси ва машиналарини яратиш билан боғлиқ. Ўзбекистонда туксизлантирилган уруғлик чигитнинг деярли ҳаммаси Интда ишлаб чиқилган технология бўйича олинади. Ин-тда 2 акад., 6 фан дри, 29 фан номзоди бор. ин-т фаолияти акад. У. Орифов, С. В. Стародубцев, М. С. Саидов, Т. Д. Ражабов, Ў. X. Расулов, Н. йил Тўраев ва бошқалар олимлар номи билан боғлиқ.

Ин-т Германия, Франция, Австрия, Италия, Буюк Британия, АҚШ, Япония, Россия, Украина ва бошқалар мамлакатларнинг илмий текшириш марказлари билан яқин илмий алоқа ўрнатган. Интда турли халқаро дастурлар доирасида 11ЧТА5, ИАТО, МАГАТЭ, ШАЮ, СБШҒ, 8ТС11 грантлари бўйича хорижий илмий марказлар билан, шунингдек, Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги илмийтехник кооперация бўйича ҳукуматлараро келишув доирасида Германия имлий марказлари билан ҳамкорликда илмий текшириш ишлари олиб борилади. ин-т базасида эмиссион электроника, физик электроника ва бошқалар бўйича халқаро ҳамда республика миқёсида илмий анжуманлар ўтказиб турилади. ин-т олимларининг баъзи муҳим илмий текшириш ишлари Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофотига сазовор бўлган (1967, 1996).