ЭЛЕКТРОТЕХНИКА САНОАТИ

ЭЛЕКТРОТЕХНИКА САНОАТИэлектр энергиясини ҳосил қилиш, узатиш ва истеъмол қилиш учун электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган саноат тармоғи. Буғ ва газ турбиналари учун генераторлар, гидрогенераторлар, электр машиналари, шу жумладан, электровозлар, ўзгарувчан ток электродвигателлари, куч трансформаторлари, пайвандлаш трансформаторлари, кабеллар, узоқ масофаларга электр узатиш линиялари жиҳозлари ва бошқалар маҳсулотлар ишлаб чиқаради. 19-асрнинг 80-й.

лари пайдо бўлди. Айниқса, АҚШ ва Германияда гоқори суръатларда ривожланди. Россияда 19-асрнинг охирларида чет эл компанияларининг филиаллари пайдо бўлди. Собиқ СССРда ГОЭЛРО режасини амалга оширилиши билан боғлиқ ҳолда саноат тармоғи сифатида шаклланди. Ўзбекистонда Электротехника саноати 2-жаҳон уруши даврида вужудга кедди. 1941 йилда эвакуация қилинган Харьков «Электростанок» ва Москвадаги «ТВЧ» («Ток внсокой частотн») здлари асосида Тошкент электротехника з-ди (қ. «Ўзэлектраппарат» акциядорлик жамияти), 1942 йилда Россиянинг Владимир вилоятидаги Кольчугино шаҳридаги кабель з-ди асосида Тошкент кабель з-ди (қ. «Узкабель» акциядорлик жамияти), Ленинград электропульт з-ди асосида Чирчик трансформатор заводи ишга туширилиб, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқара бошлади. 1955 йилдан республика Э. с. машинасозликнинг мустақил тармоғига айланди. Электротехника саноатининг ихтисослаштирилиши ва энергетика талабларининг оша бориши билан 60-й. ларда Электротехника саноати кенг ривожланди. 60-й. ларнинг бошида Наманган шаҳрида Э«лектротерм» (1972 йилдан «Ўзэлектротерм»), Қўқон шаҳрида «Электромаш» корхоналари қурилиб ишга туширилди. 1987 йилдан Тошкент шаҳрида «Алгоритм» бирлашмаси иш бошлади (ўқув юртлари учун компьютерлар, электротехника маҳсулотлари ва халқ истеъмоли буюмлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди). 1993 йилда республикадаги 30 дан ортиқ саноат корхоналарини бирлаштирган «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ташкил этилди. Уюшма корхоналарида кабель симлари, трансформаторлар, пайвандлаш ускуналари, иситкичлар, яримўтказгичлар, қуёш энергиясидан фойдаланиш ст-ялари ва бошқалар маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Уюшма таркибидаги корхоналар қошида АҚШ, Буюк Британия, Германия, Туркия, Швейцария, Хитой, Россия каби давлатларнинг компаниялари ва фирмалари иштирокида 10 та қўшма корхона фаолият кўрсатади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар чет элларга экспорт қилинади. 2003 йилда Ўзбекистон Э. с. корхоналарида 716 та куч трансформаторлари, 4048,2 км юқори кучланиш симлари, 5295 км резина қобиқли симлар, 8577 км шаҳар телефон алоқа симлари, 23688 км ёритқич симлари ишлаб чиқарилди.

Чет элларда, айниқса, ривожланган мамлакатларда йирик Электротехника саноати компаниялари фаолият кўрсатади. «Женерал электрик» (АҚШ), «Сименс» (ГФР), «Хитати» (Япония), «АСЕА» (Швеция), «Электросила» (Россия) ва бошқалар корхоналар жаҳон Электротехника саноатида электр машиналари, шу жумладан, генераторлар, трансформаторлар, юқори кучланишли ускуналар ва бошқалар маҳсулотлар ишлаб чиқаришда етакчи мавқени эгаллаб келади (яна қ. Электротехника).

Барно Раҳимова.