ЭЛЕКТРОТЕХНИКА

ЭЛЕКТРОТЕХНИКА (электро… ва техника) — фан ва техниканинг энергияни ўзгартириш, материаллар ишлаб чиқариш ҳамда уларга ишлов бериш, ахборотларни узатиш ва бошқалар масалаларни амалга оширишда электр ва магнит ҳодисалардан фойдаланиш билан шуғулланувчи соҳаси.

Электр ва магнетизм ҳақидаги билимларнинг ривожланиши Электротехниканинг яратилишига олиб келди. 17—18-асрларда чех физиги П. Дивиш, рус физиги Г. В. Рихман, М. В. Ломоносов, Ш. О. Кулон ва бошқалар нинг ишлари электр ҳодисаларини тадқиқ қилишга бағишланди. Биринчи узлуксиз ток манбаи — волът устуни, кейинчалик анча мукаммал гальваник элементларнинг пайдо бўлиши Электротехниканинг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлди. 19-асрнинг биринчи ярмида электр токига боғлиқ бўлган кимёвий, иссиқлик, ёруғлик ва магнит ҳодисаларига доир кўпгина тадқиқот ишлари ўтказилди. Шу даврда электродинамикага асос солинди, электр занжирининг муҳим қонуни — Ом конуни кашф қилинди. Телеграфия, ҳарбий иш, электр ўлчаш ишларида бу соҳадаги ютуқлардан айниқса кенг фойдаланидди. Электромагнит индукциянинг кашф этилиши электр машиналари — двигатель ва генератор яратилишига сабаб бўлди.

19-асрнинг 70йиллари охирида Ж. К. Максвеллнкнг ишлари электромагнит майдон таълимотига асос солди. 80-й. ларда ўзгармас ток асосида ишлайдиган электр машиналари ҳозирги замон машиналари шаклини олди. Электр машина генераторлари билан бир вақгда кимёвий ток манбалари ҳам ривожлантирила борди. Бу соҳада қўрғошин акқумулятори яратилди (француз физиги Г. Планте, 1859) ва ривожлантирилди.

Электротехниканинг кейинги тараққиёти Электротехника саноатининг пайдо бўлиши ва электр ёруғлигидан кенг фойдаланиш билан боғлиқ бўлди. Электр ёритиш манбаларининг яратилиши ва ишлатилишида қўлга киритилган ютуклар ёруғлик техникасининг ривожланишига кучли таъсир кўрсатди. Электр ёруғлиганинг кенг жорий қилиниши электр энергияси системасининг яратилишига олиб келди. Электр токи металл нусхалар кўчириш ва металл қоплаш соҳасида ҳам қўлланила бошлади (қ. Гальванотехника).

19-асрнинг 70—80-й. ларида электр энергиянинг масофаларга узатилиши масаласи ҳал қилинганидан кейингина электр энергиясидан амалда кенг фойдаланишга имкон туғилди.

Электротехниканинг ҳозирги тараққиёти босқичига асос солган ихтиролар қаторига М. О. Доливо-Добровольский яратган уч фазали ток трансформатори, уч фазали генератор ва двигатель ҳамда уч фазали ток системаларини киритиш мумкин. Электр энергиясига бўлган талабнинг қучайиши кучли электр ст-ялари ва электр тармоқлари қурилишига, янги электр энергетика системаларини яратиш ва эскиларни қайта тиклашга сабаб бўдди. Электротехника қурилмаларининг такомиллашиши юқори қучланиш электр занжирлари техникаси ва назариясининг, электр машиналари, электр юритмалари назарияси каби илмий соҳаларнинг шаклланишига ёрдам берди. Электротехника ютуқлари радиотехника, электроника, телемеханика, автоматика, ҳисоблаш техникаси ва кибернетикатлш ривожланишига олиб кедди.

Электротехниканинг муҳим бўлимларидан бири — электромеханика энергиянинг ўзгариши билан боғлиқ масалаларни ўз ичига олади.

Мураккаб электр энергетика системаларини оптимал бошқариш ва уларнинг чвдамлилигини ошириш усулларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Бу масалаларнинг ҳал қилиниши моделлаш ва эҳтимоллар назариясидан фойдаланишга асосланган. Электротехниканинг яна бир муҳим йўналишларидан бири — хоссалари олдиндан белгиланадиган мураккаб электромагнит майдонларини яратишдан иборат. Интенсивлиги юқори бўлган импульс майдонларини ўрганиш катта амалий аҳамиятга эга (қ. Импульслар техникаси). Бу соҳадаги ишлар натижасидан ўта кучли электр трансформаторлари ва электр реакторлари яратишда фойдаланилади.

Электротехника назарий усуллари моддалар хоссасини текшириш, ядро ва лазер техникаси воситаларини ишлаб чиқиш, тирик организмларнинг микродунёси ва ҳаёт фаолиятини ўрганиш, космик фазони ўзлаштириш билан боғлиқ бўлган қатор соҳаларида ривожланмоқда. Электротехника ютуқлари инсон амалий фаолиятининг барча соҳаларида — саноат, қ. х., тиббиёт ва турмушда қўлланилмоқда. Ўзбекистонда Электротехниканинг ривожланиши Ғ. Р. Раҳимов, М. Э. Ҳомидхонов, Ҳ. Ф. Фозилов ва бошқалар олимларнинг номи б:н боғлиқ.

Loading...