ЭЛЕМЕНТ

ЭЛЕМЕНТ (лот. — дастлабки, бошланғич модда, материя) — 1) ядро заряди ҳамда атом қобиғидаги электронлар сони бир хил бўлган атомлар тури (қ. Кимёвий элементлар); 2) бир бутунни ташкил этган мураккаб нарса ёки ҳодисанинг таркибий қисми; 3) бирор ижтимоий гуруҳга мансуб киши, шахс, унсур (мас, реакцион Элементлар); 4) кимёвий реакция ҳисобига электр токи ҳосил қиладиган ток манбаи (мас, гальваник элемент).