ЭЛЕМЕНТАР ФУНКЦИЯЛАР

ЭЛЕМЕНТАР ФУНКЦИЯЛАР — кўпҳадлар, рационал, кўрсаткичли, даражали, логарифмик, тригонометрик, тескари тригонометрик функциялар, шунингдек, бу функциялардан тўрт арифметик амал ва чекли марта қўлланилган суперпозициялар ёрдамида ҳосил қилинадиган функцияларни ўз ичига олган функциялар синфи.

Элементар функциялар синфи яхши ўрганилган ва у амалий мат. да кўп қўлланади. Элементар функцияларнинг ҳосиласи ҳамиша Элементар функциялар бўлади, лекин Элементар функциялардан олинган интеграл Э. ф. бўлмаслиги ҳам мумкин.