ЭЛИСТА

ЭЛИСТА (1944-1957 йилларда Степной) — РФ Қалмоқ Республикасидаги шаҳар, республика пойтахти, т. й. станцияси. Аҳолиси 103,9 минг киши (2002). Элистага 1865 йилда асос солинган. Қурилиш материаллари (темирбетон буюмлар, керамзит здлари, қурилиш материаллари кти), енгил (тикувчилик ва трикотаж фкалари), ёғочсозлик (мебель ф-каси ва бошқалар), озиқ-овқат (гўшт к-ти ва бошқалар) саноатлари корхоналари ишлаб турибди. «Холодильник» з-ди фаолият кўрсатади. Унт, драма театри, ўлкашунослик музейи, картиналар галереяси бор.