ЭЛЛИПС

ЭЛЛИПС (юн. — тушириб қолдириш, етишмаслик) — нутқ ёки матндаги синтактик қурилма таркибидан бирор унсурнинг тушириб қолдирилиши, синтактик қурилманинг таркибий «етишмовчилиги», «нотўлиқлиги». Э. иқтисод (тежамлилик) талаби асосида вужудга келиб, тилнинг асосий вазифасига — зарурий ахборотни етказишга халал бермайди. Бу ҳолат нутқий вазият билан боғлиқ бўлиб, тушириб қолдирилган тил бирлиги синтактик қурилманинг қолган қисмидан англашилиб туради (мас, ўқувчиларни баҳолашда «Салимга —3, Нодирга — 5» ибораларининг қўлланиши Эллипс дир). Эллипс дан, одатда, услубий фигура сифатида фойдаланилади. Бадиий адабиётда Эллипс кўпинча диалогик нутқда учрайди, шунингдек, халқ мақоллари, ҳикматли сўзлар ва фразеологизмларда кенг қўлланади. Мас, Бирники — мингга, мингники — туманга мақолининг тўлиқ матнмазмунидан («Бир кишининг касофати минг кишига тегар, минг кишининг касофати юз минг кишига тегар») қайси сўзлар тушиб қолганлиги, яъни Эллипсга учраганлигини билиб олиш қийин эмас. Яхшилар кўпайсин, ёмон қолмасин. Кўрганни эшитган енгибди каби иборалар ҳам Эллипс натижаси («Одам» сўзи тушиб қолган) дир.