ЭЛСМИР — Канада Арктика архипелагининг шим. қисмидаги орол, Канада ҳудуди. Майд. 203 минг км2. Энг баланд жойи 2926 м. Ҳудудининг аксари қисми музликлар билан қопланган. Шим. даги шельф музликларидан айсберглар ҳосил бўлади. Қирғоқлари фьордли. Арктика чўллари ва тундра ўсимликлари ўсади. Йирик аҳоли пунктлари: Алерт, Юрика.